Жиноят

Наманганда банк бош юрисконсульти пора билан ушланди

У кредит тўлай олмаган клиника мулкларининг аукционга қўйилишини чўзиб, масалани ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган.

Наманганда банк бош юрисконсульти пора билан ушланди

Наманган вилоятидаги банклардан бирининг бош юрисконсульти пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, у Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмаганлиги сабабли, гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош юрисконсульт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”да 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди

Ҳолат юзасидан мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкентда 3 ёшли ўғлига зўравонлик қилган она устидан жиноят иши қўзғатилди

У ўғлига ухлатувчи дори бериб, уни қаровсиз қолдириб келгани аниқланди.

custom img

Тошкентда «Иззат Назарбек» лақабли шахс қўлга олинди

У бир неча фуқародан қўрқитиш ва зўравонлик орқали йирик миқдорда пул талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ундан икки дона тўппонча ва ўқ-дорилар ҳам аниқланган.

custom img

Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли шахс товламачиликда гумонланиб ушланди

Арипов Мансур нотурар жойни аввал ўз номига расмийлаштириб, кейинчалик уни асл эгасига қайта расмийлаштириб бериш эвазига 200 минг доллар талаб қилган.

custom img

Россияда теракт режалаштирган ва Сурияга кетмоқчи бўлган сурхондарёлик 4 йигит қамалди

Терговда уларнинг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатгани ва янги аъзоларни гуруҳга жалб қилгани аниқланган.

custom img

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Айрим ходимларга ишламаган даври учун иш ҳақи ва қонунчиликка зид равишда рағбатлантириш пуллари тўланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Тошкентда маст йигит кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этганликда гумонланмоқда

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

custom img

Сирдарёда собиқ мураббийи шилқимлик қилган қизга тайинланган жарима бекор қилинди

Мураббий 5 суткага қамалди. Қиз хиёбонда бақир-чақир қилгани учун жаримага тортилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"