Жиноят

Telegram'да “APK” дастурларни сотиб юрган йигит ушланди

Ушбу дастурлар орқали ўзгаларнинг хабарларини ўқиш, тўлов тизимларидаги маблағларни ўзлаштириш имконияти мавжуд бўлган.

Telegram'да “APK” дастурларни сотиб юрган йигит ушланди

Тошкент вилоятида Telegram орқали зарарли дастурлар сотиб келган шахс фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро ўзи яратган зарарли "APK" дастурларини 100–300 минг сўм оралиғидаги нархларда Telegram орқали камида 10 нафар фойдаланувчига сотган.

 

Тергов маълумотларига кўра, у харидорларга техник кўмак ҳам кўрсатиб, дастурлардан фойдаланиш жараёнида юзага келган муаммолар бўйича маслаҳатлар бериб келган.

 

Қайд этилишича, ушбу зарарли дастурлар орқали бошқаларнинг Telegram аккаунтларига рухсатсиз кириш, телефонлардаги SMS хабарларни ўқиш ва тўлов тизимларидаги маблағларни ўзлаштириш имконияти мавжуд бўлган.

 

Шунингдек, гумонланувчи Telegram'даги 5 дан ортиқ гуруҳ ва каналларга администраторлик қилиб, уларда мунтазам равишда мазкур дастурларнинг имкониятлари ҳақида пост жойлаб борган.

 

Тезкор тадбир давомида ундан Asus ExpertBook русумли ноутбук, Redmi Note 10 Pro телефони, қаттиқ диск ҳамда банк пластик карталари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.