Жаҳон

Зеленский Россиянинг сулҳ таклифига муносабат билдирди

9 май арафасидаги сулҳ таклифи Трамп ва Путин ўртасидаги телефон суҳбатида илгари сурилган.

Зеленский Россиянинг сулҳ таклифига муносабат билдирди

Володимир Зеленский Украина қисқа муддатли эмас, балки узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш тарафдори эканини маълум қилди. У Москвадаги Ғалаба куни паради учун “бир неча соатлик хавфсизлик” билан чекланиб қолмаслик зарурлигини таъкидлади.

 

Зеленский ўз баёнотида вакилларига АҚШ Президенти жамоаси билан боғланиб, Россия томонидан илгари сурилган сулҳ таклифининг аниқ тафсилотларини ўрганиш топширилганини билдирди. 

 

Унинг сўзларига кўра, гап қисқа муддатли хавфсизлик чоралари ҳақида кетяптими ёки кенгроқ келишув назарда тутилганми — бу аниқлаштирилади.

 

“Бизнинг таклифимиз — ўт очишни узоқ муддатга тўхтатиш, аҳолининг хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва барқарор тинчликка эришишдир. Украина бу йўлда ҳар қандай мақбул ва самарали форматда ишлашга тайёр”, — деди у.

 

Аввалроқ, Владимир Путин Доналд Трамп билан телефон мулоқоти чоғида 9 май арафасида вақтинчалик сулҳ эълон қилишни таклиф қилгани хабар қилинган эди. 

 

Россия Президенти ёрдамчиси Юри Ушаковнинг билдиришича, суҳбат Россия ташаббуси билан ўтказилган. Трамп эса кейинчалик ушбу “кичик сулҳ” ғоясини айнан ўзи илгари сурганини айтган.

 

Маълумот учун, охирги марта фронтда сулҳ 2026 йил апрель ойида Пасха байрами муносабати билан эълон қилинган эди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 8 мингга яқин уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.