Жиноят

Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси 31 минг доллар пора билан ушланди

Улар фуқарога чорвачилик учун ажратилган ерни бошқа шахсга расмийлаштириб бериш учун жами 60 минг доллар талаб қилган.

Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси 31 минг доллар пора билан ушланди

Андижон туманидаги маҳаллалардан бирида маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида ер ажратиш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Zamon.uz'га ДХХ хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, улар ўзаро тил бириктириб, 1967 йилда туғилган фуқарога чорвачилик мақсадида ажратилган 2 сотих ер ҳамда давлат захирасидаги 28 сотих ер майдонини Андижон шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган шахс номига расмийлаштириб беришни режалаштирган.

 

Ушбу ер майдонининг бир қисмини нотурар, қолган қисмини эса турар жой тоифасига ўзгартириб бериш эвазига улар 57 минг АҚШ доллари, шунингдек, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун яна 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур шахслар олдиндан 28 минг АҚШ доллари ва кадастр ҳужжатлари учун 3 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"