Жиноят

Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотини ва қизини пичоқлаб ўлдирди

Ҳалок бўлган аёлнинг 4 нафар фарзанди бўлган. 3 ёшли қизи ҳам пичоқланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотини ва қизини пичоқлаб ўлдирди

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида содир бўлган оғир жиноят оқибатида аёл ва унинг 5 ёшли қизи ҳалок бўлди, яна бир 3 ёшли қизалоқ эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, воқеа 29 апрель куни кечга яқин юз берган. 1997 йилда туғилган аёл ўз уйида уй юмушлари билан банд бўлган вақтида турмуш ўртоғининг шаръий никоҳдаги аёли — 29 ёшли Н.Х. хонадонга кириб келиб, унга ва икки нафар фарзандига пичоқ билан ҳужум қилган. Шундан сўнг гумонланувчи воқеа жойидан яширинган.

 

Ҳужум оқибатида аёл ва унинг 5 ёшли қизи воқеа жойида вафот этган. 3 ёшли қизалоқ эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган бўлиб, ҳозирда жонлантириш бўлимида қолмоқда.

 

Mарҳуманинг яқинлари билдиришича, аёл Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридан Сирдарёга келин бўлган.

 

“У аёл бир неча бор куёвимга бориб хотинингни ўлдираман деб айтган экан. Куёвим қўлингдан келмайди, деган. Мана, нима бўлди, қизим ва неварамдан айрилдим. Қизимнинг 4 фарзанди бор эди. 8 ёшли ўғли ва 20 кунлик чақалоғи қолди.

Шифохонадаги неварам ҳам оғир аҳволда. Тегишли ташкилотлардан илтимос қиламан, уларни бизнинг қарамоғимизга олиб беришсин”, деган аёлнинг отаси.

 

“Ўша куни опам уйида кир ювиб ўтирган бўлган. У аёл бориб, пичоқ билан ташланган. Бақир-чақирни эшитиб, уйдан икки қизи югуриб чиққан. Уларга ҳам пичоқ урган”, деган марҳуманинг жияни.

 

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг нашрга билдришича, ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан оам ўлдириш) 2-қисми “а,в,ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

Гумонланувчи Н.Х. процессуал тартибда ушланган.  

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"