Жиноят

Тошкентда автомобиль устида рақсга тушган ўсмирларга чора кўрилди

Вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тошкентда автомобиль устида рақсга тушган ўсмирларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда йўлнинг қатнов қисмида автомобиль томига чиқиб рақсга тушган вояга етмаганлар акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 26 апрель куни тунги соат 02:00 атрофида Юнусобод туманидаги Амир Темур – Алишер Навоий ҳамда Алишер Навоий – Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида содир бўлган. Унда Nexia-2 русумли автомобиль томига бир нечта вояга етмаган шахслар чиқиб, йўл ўртасида рақсга тушган.

 

Аниқланишича, ҳайдовчи вояга етмаганлар билан мулоқотга киришиб, автомобилдаги мусиқа овозини баландлатган ҳамда уларнинг ушбу ҳаракатига шароит яратган. Натижада йўл безорилиги содир этилган.

 

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-прим 10-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди, автомобиль эса жарима майдонига жойлаштирилди.

 

Маълумотларга кўра, вояга етмаганлар Сурхондарё вилоятида истиқомат қилади ва ота-онасининг қаровисиз Тошкент шаҳрида бўлган. Улар Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган.

 

Шунингдек, вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"