Жиноят

Навоий вилоятида олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳолати аниқланди

Томди туманида умумий баҳоси 569,8 млн сўм бўлган маъданли тошлар ашёвий далил сифатида олинди.

Навоий вилоятида олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳолати аниқланди

2026 йил январь–март ойларида бир нечта ҳудудда олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, тўхтатилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Томди туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.И. ва бошқа шахслар “Бессопан” саноат майдонида умумий баҳоси 569,8 млн сўмлик, таркибида 315,1 грамм олтин моддаси мавжуд бўлган 5 200 кг маъданли тошларни ноқонуний қазиб олаётган вақтида ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

 

Шунингдек, Конимех туманида ўтказилган тадбирда фуқаролар Т.Т. ва Т.Ғ. “Караката” ОФЙ ҳудудида ўзаро тил бириктириб, таркибида олтин мавжуд қум ва тошларни махсус ускуналар ёрдамида ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.

 

Хатирчи туманида эса фуқаро У.Р. “Зарафшон” МФЙдаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келгани фош этилиб, ундан таркибида олтин зарралари бўлган 160 кг қум-тош ашёвий далил сифатида олинган. Шу ҳудудда яна бир фуқаро С.Х. ҳам худди шундай фаолият билан шуғуллангани аниқланиб, ундан 300 кг қум-тош шёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси (фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"