Жиноят

Тошкентда профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди

У МЧЖ эгасидан бошқа бир шахсга қарши жиноят иши қўзғатиш ва уни жавобгарликка тортиш эвазига пул талаб қилган.

Тошкентда профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент шаҳрида профилактика инспектори иштирокидаги ноқонуний ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Zamon.uz'гa ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Учтепа тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори 1995 йилда туғилган фуқародан ноқонуний равишда 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

 

Маълумотларга кўра, инспектор 2025 йилнинг декабрь ойида мазкур фуқарога тегишли МЧЖ ҳужжатларини сохталаштириш орқали ИТ-хизмати кўрсатиш эвазига фирибгарлик йўли билан чет эл фуқаросидан 450 минг АҚШ доллари олган 1990 йилда туғилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва уни жавобгарликка тортишни ваъда бериб, ушбу пул маблағини талаб қилган.

 

Терговга қадар текширув давомида жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингани аниқланган.

 

Ҳозирда катта инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

custom img

Навоий вилоятида олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳолати аниқланди

Томди туманида умумий баҳоси 569,8 млн сўм бўлган маъданли тошлар ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Наманганда аёлларни фоҳишаликка юбориб келган жиноий гуруҳ ушланди

Гуруҳ воситачилар орқали асосан ёш, турмушдан ажраган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни кўзлаган.

custom img

Наманганда 2 киши қалбаки доллар сотаётганда ушланди

Улар қалбаки 10 минг долларни ҳақиқий 7,5 минг долларга сотмоқчи бўлган.

custom img

Тошкентда автомобиль устида рақсга тушган ўсмирларга чора кўрилди

Вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Сирдарёда шаръий эрининг хотини ва боласини ўлдирган аёл қамоққа олинди

Аёл қасддан одам ўлдиришда айбланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

custom img

Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотини ва қизини пичоқлаб ўлдирди

Ҳалок бўлган аёлнинг 4 нафар фарзанди бўлган. 3 ёшли қизи ҳам пичоқланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

custom img

Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси 31 минг доллар пора билан ушланди

Улар фуқарога чорвачилик учун ажратилган ерни бошқа шахсга расмийлаштириб бериш учун жами 60 минг доллар талаб қилган.

custom img

Чирчиқда жиноий гуруҳ раҳбаридан пора олган инспектор ушланди

У жиноий гуруҳнинг ишини “босди-босди” қилиб бермоқчи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"