Ўзбекистон

Сурхондарёда сув ҳавзалари нефтдан тозаланмоқда

Нефть оқиши юзасидан Surxan Gas Chemical Operating Company фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарёда сув ҳавзалари нефтдан тозаланмоқда

Сурхондарё вилоятида нефть билан ифлосланган сув ҳавзалари тозаланмоқда. Бу ҳақда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош  бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Бойсун туманида 23 апрель куни дарёга нефть аралаш суюқлик оқиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса Surxan Gas Chemical Operating Company МЧЖ қўшма корхонасига қарашли қудуқда юз бергани аниқланган. 2 май куни кучли сел сабаб хандақ бузилиши оқибатида яна нефть аралаш суюқлик сизиб чиқди.

 

Ўрганишларга кўра, таркибида нефть бўлган аралашма Бойсун туманидаги “Хонгаронсой” ҳудудидан оқим бўйлаб Бандихон ва Қумқўрғон туманларига, “Сурхон” дарёсига, шунингдек Жарқўрғон туманидаги “Занг” канали орқали Ангор туманигача етиб борган.

 

Расмийларга кўра, ҳолат вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинган. Жарқўрғон туманидаги “Занг” каналида ва унга туташ ҳудудларда нефть маҳсулотларини ушлаб қолиш учун махсус тўсиқлар ўрнатилиб, сув юзасидаги нефть қатламини механик усулда йиғиб олиш ишлари олиб борилмоқда. Ифлосланган сувни ажратиш ва зарарсизлантириш учун махсус техникалар жалб этилган.

 

Шунингдек, Бойсун туманида нефть аралашмаси сизиб чиқаётган ҳудуддаги сел йўллари ёпилиб, оқим локализация қилингани билдирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан атроф-муҳитга етказилган зарар миқдорини аниқлаш, сабаб ва омилларни ўрганиш ҳамда масъул субъект, жумладан Surxan Gas Chemical Operating Company фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.