Жаҳон

Сурияда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди — Reuters

2025 йилда мамлакатда тахминан 1500 нафар ўзбекистонлик жангари борлиги, уларнинг айримлари оилалари билан бирга яшаётгани маълум бўлган.

Сурияда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди — Reuters

Сурия хавфсизлик кучлари мамлакат шимоли-ғарбида ўтказилган махсус операция давомида ўзбекистонлик жангариларни ҳибсга олди. Бу ҳақда икки нафар Сурия хавфсизлик ходими Reuters агентлигига маълум қилди.

 

Манбаларга кўра, воқеа Идлиб вилоятида юзага келган кескинлик ортидан содир бўлган. Аввалроқ ҳукумат кучлари Идлиб шаҳрида отишма содир этганликда гумон қилинган ўзбекистонлик жангарини қўлга олишга уринган. Ушбу уриниш қуролланган жангарилар томонидан норозилик намойишларига сабаб бўлиб, улар ҳибсга олинган шахсни озод қилишни талаб қилган.

 

Кейинчалик вазият кескинлашиб, Идлибнинг Кафрия ва ал-Фуа туманларида хавфсизлик рейдлари ўтказилган. Операция давомида намойишларда иштирок этган ва хавфсизлик кучлари томонидан “нишонга олинган” ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинган. Ҳудудда ҳарбий кучлар ва техника жойлаштирилгани, айрим жойларда отишма овозлари эшитилгани қайд этилган. Сурия Ички ишлар вазирлиги Reuters сўровига дарҳол изоҳ бермаган.

 

Ҳозирча қанча ўзбекистонлик жангари ҳибсга олингани аниқ эмас.

 

Реутерсъга кўра, Сурия хавфсизлик манбаси ўтган йили мамлакатда тахминан 1500 нафар ўзбекистонлик жангари бўлгани, уларнинг айримлари оилалари билан бирга яшаётганини билдирган.

 

Мазкур ҳодиса Сурия ҳукумати ва хорижий жангарилар ўртасидаги сўнгги ойлардаги иккинчи йирик тўқнашув сифатида баҳоланмоқда. Аввалроқ Идлиб яқинида француз жиҳодчиси Омар Диаби (Омар Омсен) билан боғлиқ лагерь атрофида ҳам кескинлик юзага келган.

 

Сурия ҳукумати сўнгги йилларда хорижий жангарилар мақомини тартибга солиш ва уларнинг бир қисмини янги тузилаётган давлат армияси таркибига интеграция қилишга ҳаракат қилмоқда. Айрим хорижий жангарилар аллақачон хавфсизлик тузилмаларида юқори лавозимларга тайинланган.

 

Reuters маълумотига кўра, АҚШ ҳам илгари Сурия режаси доирасида минглаб хорижий жангариларни расмий ҳарбий тузилмаларга қўшиш ташаббусини маъқуллаган, бу эса уларни давлат назоратига олиш стратегияси сифатида баҳоланган.

 

custom img

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

custom img

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

custom img

Украинада фарзандсиз аёлларни фронтга юбориш таклиф қилинди

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиси мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли аҳоли камайиб бораётганини таъкидлади.

custom img

Россия Украинада 16 мингдан ортиқ тинч аҳолини ҳибсда ушлаб турибди – БМТ

БМТ Россия томонидан ҳибсга олинган украиналик фуқароларнинг катта қисми қийноқлар ва шафқатсиз муомалага дуч келаётганини маълум қилди.

custom img

Қозоғистонда 15 миллион фуқаронинг маълумотлари “Darknet”да сотилмоқда

Рақамли ривожланиш вазирлиги маълумотлар сизиб чиқиши ҳолатини текширмоқда.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасидаги 60 кунлик сулҳ узайтирилади

якуний муддат ҳозирча аниқлаштирилмоқда.

custom img

“Бу аллақачон зомби давлат” — Пентагон собиқ маслаҳатчиси

Дуглас Макгрегор Украина Россия зарбалари ва ҳаво мудофаасидаги муаммолар сабаб “харобалар уюмига” айланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Ҳиротда БМТнинг икки ходими Толибон разведкаси томонидан ҳибсга олинди

Уларнинг нима сабабдан ҳибсга олингани ва қандай айбловлар қўйилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"