Жаҳон

Арманистон бош вазири Москвадаги 9 май тадбирларида қатнашмайди

Россия ТИВ Никол Пашиняннинг мазкур қарорига эътироз билдирди.

Арманистон бош вазири Москвадаги 9 май тадбирларида қатнашмайди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян 9 май куни Москвада ўтказиладиган тантаналарда иштирок этмаслигини маълум қилди. У бу қарорини 1 апрель куни Россияга ташрифи давомида Владимир Путинга билдирган. Бу ҳақда DW хабар берди.

 

Расмий изоҳга кўра, сафарнинг бекор қилинишига мамлакатда бошланаётган сайловолди кампанияси сабаб бўлган. Арманистонда парламент сайловлари 7 июнга белгиланган бўлиб, унинг якунларига кўра янги ҳукумат раҳбари аниқланади.

 

Шу фонда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ереванни илгари берилган “Россияга қарши ҳаракат қилмаслик” мажбуриятига амал қилмасликда айблади. У, шунингдек, Арманистоннинг Украина президенти Володимир Зеленскийни қабул қилганини танқид қилиб, бу ҳолат Россия жамоатчилигида норозилик уйғотганини таъкидлади.

 

Аввалроқ Словакия бош вазири Роберт Фицо ҳам Қизил майдондаги парадда қатнашмаслигини, Москвага бориб Путин билан учрашиб, “Номаълум аскар” пойига гул қўйишини маълум қилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта бошида Европа Иттифоқи ва Арманистон ўртасида тарихда илк бор икки томонлама саммит бўлиб ўтди. Унда Зеленский ҳам иштирок этди.

 

Ереванда ўтган учрашувда хавфсизлик ва мудофаа, энергетика, транспорт ҳамда рақамлаштириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, шунингдек Украинадаги вазият ва Эрондаги уруш оқибатлари муҳокама қилинди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"