Ўзбекистон

Саида Мирзиёева ҳолатини ўрганган оилавий поликлиника реконструкция қилинди

Мазкур бино  аср давомида капитал таъмирланмаган. 16 та қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиб келган.

Саида Мирзиёева ҳолатини ўрганган оилавий поликлиника реконструкция қилинди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатиб келган. Мазкур бино узоқ йиллар давомида капитал таъмирланмаган.

 

 

Аввалги шароитларда бинода намлик, эскирган деразалар ва томдан сув ўтиши каби муаммолар мавжуд бўлган. Шунга қарамай, поликлиника ҳудуд аҳолиси учун ягона тиббий муассаса сифатида фаолият юритган.

 

2025 йил декабрь ойида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ушбу ҳолатни жойига чиқиб ўрганган.

 

Шундан сўнг поликлиника биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, қўшимча корпус барпо этилди ҳамда 20 ўринли туғруқ бўлими ташкил этилди. Янгиланган муассасада аҳолига замонавий шароитларда тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

 

Президент администрацияси раҳбари Самарқандга ташрифи чоғида янгиланган поликлиникага ташриф буюрди. Муассасада туғилган илк чақалоқ — Шавкатжонни кўрди. 

 

Саида Мирзиёева буни амалга оширилаётган ишларнинг хайрли эканига ишора сифатида баҳолаганди.

 

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"