Ўзбекистон

Ўзбекистондаги топ-блогерлар бир йилда 2,7 млрд сўм даромад олиб, 110 млн сўм солиқ тўлади

Блогерлар фаолияти таҳлил қилиниб, соҳанинг энг фаол 110 нафар вакили рўйхати шакллантирилди. 6 нафар топ-блогер фаолияти алоҳида ўрганилди.

Ўзбекистондаги топ-блогерлар бир йилда 2,7 млрд сўм даромад олиб, 110 млн сўм солиқ тўлади

Ўзбекистондаги 6 нафар топ-блогер 2025 йилда 2,7 миллиард сўм даромад олган ва бюджетга 110,4 миллион сўм солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитасида блогерлар билан ўтказилган учрашувда маълум қилинди.

 

Қўмита томонидан блогерлар фаолияти таҳлил қилиниб, соҳанинг энг фаол 110 нафар вакили рўйхати шакллантирилган. Ўрганишларга кўра, улардан 55 нафари ўзини ўзи банд қилган шахс, 33 нафари якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган. Қолган 22 нафар блогер эса жисмоний шахс мақомида фаолият юритмоқда.

 

Солиқ қўмитаси бу ҳолат блогерлар фаолиятининг ҳақиқий кўлами билан уларнинг ҳуқуқий мақоми ўртасида номутаносиблик мавжудлигини кўрсатишини қайд этди.

 

Шунингдек, 3 миллиондан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогер фаолияти алоҳида ўрганилган. Аниқланишича, улар 2025 йил давомида 360 та сторис ва 184 та реклама пости жойлаштирган.

 

Электрон ҳисобварақ-фактуралар асосидаги расмий ҳисоботларга кўра, мазкур блогерларнинг жами даромади 2,7 миллиард сўмни ташкил этган. Бюджетга эса 110,4 миллион сўм миқдорида солиқ тўланган.

 

Учрашув давомида блогерларга реклама даромадларини солиққа тортиш бўйича қонунчилик нормалари тушунтирилган. Хусусан, ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми ходим ёллаш ҳуқуқини бермаслиги, бироқ айрим блогерлар администратор ва ёрдамчиларни жалб қилаётгани таъкидланган.

 

Томонлар соҳада солиқ мажбуриятларини тушунтириш ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган ўқув тадбирларини ташкил этиш таклифини ҳам муҳокама қилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.