Ўзбекистон

Сирдарёда меъёрдан ортиқ боғча болаларини олиб кетаётган Damas'лар аниқланди

Автомобилларнинг бирида 22 нафар, иккинчисида 24 нафар боғча боласи бўлган.

Сирдарёда меъёрдан ортиқ  боғча болаларини олиб кетаётган Damas'лар аниқланди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ўтказилган назорат-рейд тадбирларида боғча болаларини меъёрдан ортиқ ташиб кетаётган икки дона Damas автомобили аниқланиб, тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган автомобилларнинг бирида 22 нафар, иккинчисида эса 24 нафар боғча тарбияланувчиси олиб кетилаётган бўлган.

 

Текширув давомида ҳайдовчилардан бири аввал транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганига қарамай, яна автомобиль бошқариб юргани аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан хусусий мактабгача таълим ташкилоти масъуллари ҳамда ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган. 

 

Шунингдек, ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми ҳамда 128−8-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

 

Қоидабузарлик содир этган автомобиллар вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида 14 нафар боғча боласини олиб кетаётган Matiz йўл-транспорт ҳодисасига учраганди. Автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган оилавий боғча раҳбари бошқарган. Ҳодиса оқибатида аёл ҳалок бўлган, болалар эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"