Жаҳон

АҚШ Кубага қарши санкцияларни кучайтиради — Рубио

Санкциялар Трамп томонидан имзоланган янги фармон асосида кучайтирилмоқда.

АҚШ Кубага қарши санкцияларни кучайтиради — Рубио

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон Кубага қарши бир томонлама санкцияларни янада кучайтиришни режалаштираётганини маълум қилди.

 

У Рим шаҳрида журналистлар билан мулоқот чоғида АҚШ аллақачон янги чекловларни жорий қилганини ҳамда бу йўналишда қўшимча чоралар кўрилишини билдирган.

 

Маълум қилинишича, янги санкциялар Куба иқтисодиётининг қарийб 40 фоизини назорат қилувчи GAESA конгломерати, унинг раҳбари ҳамда никель қазиб олиш билан шуғулланувчи MOA Nickel SA қўшма корхонасига нисбатан қўлланилган.

 

АҚШ томонига кўра, ушбу чекловлар Дональд Трамп томонидан 1 май куни имзоланган фармон асосида амалга оширилмоқда. Мазкур ҳужжат Кубага қарши санкциялар режимини сезиларли даражада кучайтиришни назарда тутади.

 

Шунингдек, фармонда чеклов чораларининг экстратерриториал хусусиятга эга бўлиши, яъни айрим ҳолатларда учинчи давлатлар ва хорижий компанияларга ҳам таъсир қилиши мумкинлиги қайд этилган.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"