Маданият

Саида Мирзиёева Венеция биенналесидаги ўзбек рассоми кўргазмасида иштирок этди

Экспозициядан 1970 йилларга оид илгари намойиш этилмаган ноёб асарлар ҳам ўрин олди.

Саида Мирзиёева Венеция биенналесидаги ўзбек рассоми кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева 61-Венеция биенналеси доирасида Palazzo Franchetti саройида ташкил этилган таниқли рассом Вячеслав Ахуновнинг “Instruments of the Mind” (“Тафаккур воситалари”) номли шахсий кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этди.

 

Қайд этилишича, Вячеслав Ахунов концептуал санъат йўналишининг етакчи намояндаларидан бири ҳисобланади. Мазкур кўргазма рассом ижодининг қарийб ярим асрлик даврини қамраб олиб, унинг кенг фикрлаши ва ўзига хос бадиий қарашларини намоён этади.

Экспозициядан 1970 йилларга оид, шу пайтга қадар жамоатчиликка намойиш этилмаган ноёб асарлар ҳам ўрин олган.

 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг бой бадиий салоҳияти ва замонавий санъати халқаро майдонда юксак қизиқиш уйғотаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

Саида Мирзиёева Венеция биенналесидаги ўзбек рассоми кўргазмасида иштирок этди | Zamon.uz