Жаҳон

Эрон Можтабо Хоманаийнинг жароҳатлари ҳақида илк бор маълумот берди

АҚШ давлат раҳбарининг қиёфаси бузилгани даъво қилинди.

Эрон Можтабо Хоманаийнинг жароҳатлари ҳақида илк бор маълумот берди

Эрон расмийлари мамлакатнинг олий раҳбари Мoжтабо Хоманаийнинг жароҳатлари тафсилотларини илк бор оммага ошкор қилди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

 

Ҳукумат вакилларига кўра, 28 феврал куни Исроил ва АҚШ томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми чоғида Мoжтабо  Хоманаий зарба тўлқини оқибатида ерга йиқилган ва натижада тизза ҳамда бел қисмида жароҳатлар олган. Шунингдек, қулоқ орқасида енгил кесма ҳам қайд этилган.

 

Эрон расмийлари унинг белидаги жароҳат аллақачон тузалганини, тизза қисмидаги жароҳат эса тез орада соғайиши кутилayotganини маълум қилган. Қулоқ орқасидаги енгил жароҳат эса ташқи кўринишда сезилмас даражада экани билдирилган.

 

Олий Раҳбар девони вакиллари Можтабо Хоманаийнинг соғлиғи барқарор экани, у давлат ишлари ва тегишли жараёнларни назорат қилишда давом этаётганини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет Можтабо Хоманаийнинг “эҳтимол, қиёфаси бузилган” эканлигини айтган. У ўз баёнотини Мoжтабонинг видео ёки аудио ёзуви йўқлигини таъкидлаш билан изоҳлаган. “Менимча, сиз нима учунлигини биласиз”, деб қўшимча қилган АҚШ Мудофаа вазири. Ўз навбатида, АҚШ президенти Дональд Трамп Мoжтабо Хоманаийнинг ўлганлиги эҳтимолини истисно этмаган.

 

АҚШ томонидан билдирилган ушбу даъволар Эрон томонидан рад этилиб, расмий Теҳрон вакиллари олий раҳбарнинг ҳолати бўйича хавотирга асос йўқлигини қайд этган.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"