Жиноят

Бухорода ҳоким ўринбосари 12 минг доллар пора билан ушланди

Мансабдор шахс фермерга экин майдонларига келадиган сувни очиб беришни ваъда қилган.

Бухорода ҳоким ўринбосари 12 минг доллар пора билан ушланди

Бухоро вилоятида Когон тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан пора олиш билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, туман ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тамагирлик йўли билан 12 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Хабарга кўра, Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермер “Қум Султон” массивида жойлашган экин майдонларига Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилгани сабабли, экин ерларини сув билан таъминлашда ёрдам беришини сўраб ушбу ҳоким ўринбосарига мурожаат қилган. Мансабдор шахс эса экин майдонларига келадиган сувни очиб беришини ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслигини айтиб, эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган. 

 

Ҳозирда туман ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

custom img

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”да 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди

Ҳолат юзасидан мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкентда 3 ёшли ўғлига зўравонлик қилган она устидан жиноят иши қўзғатилди

У ўғлига ухлатувчи дори бериб, уни қаровсиз қолдириб келгани аниқланди.

custom img

Тошкентда «Иззат Назарбек» лақабли шахс қўлга олинди

У бир неча фуқародан қўрқитиш ва зўравонлик орқали йирик миқдорда пул талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ундан икки дона тўппонча ва ўқ-дорилар ҳам аниқланган.

custom img

Фарғонада “Мансур Казанский” лақабли шахс товламачиликда гумонланиб ушланди

Арипов Мансур нотурар жойни аввал ўз номига расмийлаштириб, кейинчалик уни асл эгасига қайта расмийлаштириб бериш эвазига 200 минг доллар талаб қилган.

custom img

Россияда теракт режалаштирган ва Сурияга кетмоқчи бўлган сурхондарёлик 4 йигит қамалди

Терговда уларнинг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатгани ва янги аъзоларни гуруҳга жалб қилгани аниқланган.

custom img

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Айрим ходимларга ишламаган даври учун иш ҳақи ва қонунчиликка зид равишда рағбатлантириш пуллари тўланган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Тошкентда маст йигит кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этганликда гумонланмоқда

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

custom img

Сирдарёда собиқ мураббийи шилқимлик қилган қизга тайинланган жарима бекор қилинди

Мураббий 5 суткага қамалди. Қиз хиёбонда бақир-чақир қилгани учун жаримага тортилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"