Жиноят

Сурхондарёда судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди

У 2 нафар судланувчига озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатишни ваъда берган.

Сурхондарёда судья катта ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди

Сурхондарё вилояти судининг судья катта ёрдамчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, у жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича 2 нафар судланувчига нисбатан аниқланган 6,3 млрд сўмлик зарар миқдорини қайта баҳолаш тўғрисида суд ажрими чиқариш орқали камайтириб, уларга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиш ва дастлабки тергов даврида қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини бекор қилдиришни ваъда берган.  

 

Эвазига судланувчиларнинг қариндошидан 53 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.   

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"