Ўзбекистон

Самарқанддаги “Оқбўйра” ҳудудида кон портлатиш ишлари юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Жорий йилнинг 15 апрель куни амалга оширилган тоғ-портлатиш ишлари натижасида фуқароларнинг уйларига зарар етган.

Самарқанддаги “Оқбўйра” ҳудудида кон портлатиш ишлари юзасидан депутатлик сўрови юборилди



Самарқанд туманидаги «Оқбўйра» туризм қишлоғи ҳудудида кон портлатиш ишлари натижасида аҳоли ҳаёти ва мол-мулкига зарар етгани, хавфсизлик талабларига риоя этилмаганлиги юзасидан депутатлик сўрови юборилди.



Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, жорий йил 15 апрель куни амалга оширилган тоғ-портлатиш ишлари оқибатида фуқароларнинг яшаш уйларига зарар етган. Хусусан, айрим хонадонларнинг том қисмига тошлар келиб тушган, деворларда ёриқлар пайдо бўлган, эшик ва ойналар шикастланган. Шунингдек, аҳоли портлатиш ишлари олдидан тегишли тартибда огоҳлантирилмаганлиги қайд этилмоқда.



Таъкидланишича, мазкур ҳудудда кон портлатиш ишлари билан боғлиқ муаммолар илгари ҳам кузатилган бўлиб, аҳоли томонидан техник талаб ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаслиги юзасидан бир неча бор мурожаатлар билдирилган. Бу эса муаммонинг тизимли тус олганини кўрсатади.



Ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Ботирали Шодиев томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исламов номига депутатлик сўрови юборилди.



Сўровда кон портлатиш ишлари устидан назорат, хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши, фуқаролар мулкига етказилган зарарларни аниқлаш ва қоплаш, шунингдек, мазкур ҳудудда ишларни тўхтатиш ёки чеклаш масалалари юзасидан аниқ маълумот тақдим этиш сўралган.



Шунингдек, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш, кон портлатиш ишларининг технологик жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам асослантирилган ахборот берилиши талаб этилган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"