Жаҳон

Афғонистонда энди 9 ёшли қизларга турмушга чиқишига рухсат берилди

Толибон раҳбарияти аёллар ҳуқуқлари “Ислом шариати асосида ҳимоя қилинаётганини” таъкидлаган.

Афғонистонда энди 9 ёшли қизларга турмушга чиқишига рухсат берилди



Толибон ҳаракати қизлар учун минимал никоҳ ёшига оид чекловни бекор қилди. Бу ҳақда Тhe Тimes нашри хабар берди.



Афғонистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Хория Мосадиқнинг маълум қилишича, янги тартибга кўра, агар қиз 9 ёки 10 ёшида балоғатга етган деб ҳисобланадиган бўлса, у никоҳ ёшига етган сифатида қаралади.



Толибон ҳокимият тепасига келишидан аввал мамлакат қонунчилигида қизлар учун минимал никоҳ ёши 16 ёш этиб белгиланган эди. Аввалроқ, Толибон етакчиси томонидан “Турмуш ўртоқларни ажратиш тамойиллари” деб номланган 31 моддадан иборат ҳужжат тасдиқлангани, унда қизлар 12 ёшида турмушга чиқишлари мумкин ва бундай никоҳни бекор қилиш деярли имконсизлиги маълум қилинган эди.



Халқаро нашрлар айрим сунний ислом ҳуқуқи мактабларида балоғат ёши 9 ёш деб талқин қилинишини ҳам қайд этмоқда.



Толибоннинг олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода аввалроқ ҳаракат афғон аёлларини “анъанавий зулм”дан озод қилгани ва уларнинг ҳуқуқлари “Ислом шариати асосида ҳимоя қилинаётгани”ни таъкидлаган эди. У, шунингдек, аёллар билан боғлиқ муаммоларни мамлакатдаги 20 йиллик хорижий ҳарбий иштирок оқибатлари билан изоҳлаган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.