Ўзбекистон

Қашқадарёда чўкаётган болани қутқарган ФВВ ходими "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди

ФВВ ходими  Ҳусниддин Шарапов воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди.

Қашқадарёда чўкаётган болани қутқарган ФВВ ходими "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида дарёга чўкаётган 9 ёшли болани қутқариб қолган ФВВ ходими, майор Ҳусниддин Шарапов фавқулодда вазиятлар вазири томонидан “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

 

Ҳодиса ҳақида гапирган Ҳусниддин Шараповнинг айтишича, у ишдан келиб уйига кирган вақтда катта ўғли дарёда бола чўкаётганини айтган.

 

"Катта ўғлим югуриб келиб, “Дада, чопинг, дарёга бола чўкиб кетяпти”, деди. Шу заҳоти югуриб кетдим. Йўлдан бирор нарса синдириб олдим, тортиб оламан деб", — деди у.

 

"Ҳар бир эркак ҳам менинг ўрнимда бўлса, шу ишни қиларди. Келажаги нима бўлишидан қатъи назар… Шу югуриб келдим”, — дейди ФВВ ходими.

 

Шараповнинг сўзларига кўра, воқеа жойига етиб келганида икки нафар бола “укам чўкиб кетди” деб бақираётган бўлган. У аввал велосипедни сувга ташлаб, болани ушлаб қолишга уринган. Бироқ бола қаттиқ қўрқиб қолгани сабабли уни тутиб олиш имкони бўлмаган.

 

Шундан кейин ФВВ ходими ўзи сувга тушиб, болани тортиб чиққан. Қайд этилишича, бола ваҳима сабаб қутқарувчини сувга босган. Шу вақтда Шараповнинг акаси ва қўшниси ёрдамга келган.

 

"Аввал болани чиқариб юбордим. Кейин қишлоқ аҳлини огоҳлантириш мақсадида “болаларингизга қаранглар” деган маънода видео мурожаат ҳам қилдим. Боланинг кимлигини билмасдим. Кейин суриштириб, шу қишлоқдан эканини билдим. Уни уйига олиб бориб, иссиқ сув ичирдик, ювинтирдик ва адёлга ўраб, ота-онасига топширдик", — деди у.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.