Ўзбекистон

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан ушланди

Улар келиб тушган мурожаат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига пора талаб қилгани аниқланди.

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимлари пора билан ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида солиқ инспекцияси ходимларининг коррупция билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa маълум қилди.



Аниқланишича, Бектемир тумани солиқ инспекциясининг шўба бошлиғи маҳаллий тадбиркорга тегишли савдо дўконида харидорга савдо чеки берилмагани юзасидан мурожаат келиб тушганидан хабардор бўлган. Мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ушбу ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ҳамда ишни судга юбормаслик эвазига 4 миллион сўм миқдорида пора талаб қилган.



Тезкор тадбир давомида у мазкур пул маблағини солиқ инспекцияси инспектори орқали олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.



Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу инспектор жорий йилнинг апрель ойида айнан шу дўконда бошқа бир харидорга савдо чеки берилмагани юзасидан келиб тушган мурожаатни кўриб чиқмаслик эвазига 1,5 миллион сўм олгани ҳам аниқланган.



Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан солиқ инспекцияси ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.