Ўзбекистон

Фарғонада Nехiа-2 ва Оniх тўқнашувида бир киши вафот этди

Фожиага Nехiа-2 ҳайдовчисининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб бўлган.

Фарғонада Nехiа-2 ва Оniх тўқнашувида бир киши вафот этди

 

Фарғона вилоятининг Қува туманида Nехiа-2 ва Оniх русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

 

                                           

 

Ҳодиса жорий йилнинг 30 май куни соат 11:30 атрофида “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг Қува тумани «Пахтакор» МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 1977 йилда туғилган Nехiа-2 ҳайдовчиси Й.И автомобилларга газ тўлдириш шохобчасидан чиқиб, қарама-қарши йўналишга ўтган ва шу вақтда ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 2000 йилда туғилган Оniх ҳайдовчиси Қ.И бошқарувидаги автомобиль билан тўқнашган.

 

                                         

 

Оқибатда Nехiа-2 ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

 

Аввалроқ, Қашқадарёда 2 та Nехiа ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинган эди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.