Спорт

“Хатоларни расмий ўйинларда эмас, ўртоқлик учрашувларида қилиш яхши” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи  жамоанинг ўйини ва ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди.

“Хатоларни расмий ўйинларда эмас, ўртоқлик учрашувларида қилиш яхши” — Фабио Каннаваро

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг жамоа ўйини ва натижага изоҳ берди.

 

Mазкур баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

 

Матбуот анжуманида сўзга чиққан мураббий ўйин давомида йўл қўйилган хатолар ва уларнинг сабаблари ҳақида тўхталган.

 

Ҳар қандай ўйинда хатолар бўлади. Уларни ўн кундан кейинги расмий учрашувларда эмас, айнан шундай ўртоқлик ўйинларида қилиш яхшироқ. Бу футболнинг бир қисми”, — деган мураббий.

 

Унинг таъкидлашича, биринчи бўлимда жамоа тартибли ва агрессив ҳаракат қилган, иккинчи бўлимда эса темп пасайиб, тўп назорати йўқотилган.

“Иккинчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилишни истадик, аммо шиддатни йўқотдик ва бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Бундай даражадаги ўйинларда бундай хатолар жазосиз қолмайди”, — дея таъкидлаган Каннаваро.

 

Мураббий Канада терма жамоасини узоқ вақтдан бери кузатиб келилишини, жамоа сўнгги йилларда улар сезиларли даражада ўсганини билириб, терма жамоа ҳақида ҳам ижобий фикр билдирган.

 

Шунингдек, мураббий мухлислар қўллаб-қувватловини алоҳида эътироф этган:

“Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, стадионга кўплаб мухлислар келди. Бундай қўллаб-қувватлаш остида ўйнаш жуда ёқимли. Уларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман”.

 

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги рақиблар ҳақида фикр билдирар экан, мураббий қуйидагиларни қайд этган:

“Португалия, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси жуда кучли жамоалар. Биз учун бу тарихий имконият. Ютқазадиган ҳеч нарсамиз йўқ, фақат тажриба орттиришимиз керак”.

 

Мураббий, шунингдек, футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ҳам алоҳида тўхталган:

“Ҳусанов жуда иқтидорли футболчи. Унинг салоҳияти юқори. У баъзан ҳаддан ташқари агрессив ҳаракат қилади, аммо вақт ўтиши билан янада етук футболчига айланади”, — дея таъкидлаган Каннаваро.

custom img

Жавоҳир Синдаров дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер тезкор шахмат рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, 2742,6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

custom img

Месси Испаниянинг “Элденсе” клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Аргентиналик футбол юлдузи Испания профессионал футболидаги инвестицияларини кенгайтирмоқда.

custom img

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув

Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси бугун Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers”га қарши баҳс олиб боради.

custom img

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Футболчи отаси Хорхе Мессининг вафотидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарори қатъийлашганини билдирди.

custom img

US Open: Камилла Раҳимова дунёнинг 29-ракеткасини мағлуб этди

Тенг курашлар остида ўтган биринчи сет 7:6 ҳисобида Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди.

custom img

Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Кумуш медаль Германия, бронза медаль АҚШ терма жамоаси вакилларига насиб этди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"