Жаҳон

Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

Ҳужжат ариза беришдан кўпи билан уч ой олдин олинган бўлиши керак.

Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

 

Россия фуқаролигини олиш тартибига янги талаб киритилди. Эндиликда фуқаролик олиш учун ариза топшираётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар судланганлик ҳолати мавжуд эмаслигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этиши шарт бўлади.

 

Тегишли фармон Россия президенти Владимир Путин томонидан имзоланган. Ҳужжатга кўра, маълумотнома ариза берувчининг фуқаролиги мавжуд бўлган давлатнинг ваколатли органи ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга шахсини тасдиқловчи ҳужжат берган давлат томонидан расмийлаштирилиши лозим.

 

Шунингдек, ушбу ҳужжат Россия фуқаролигига ариза топшириш санасидан кўпи билан уч ой олдин олинган бўлиши керак.

 

Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган. Хусусан, 2028 йил 1 январгача Россия ҳудудига кўчиб ўтган Украина фуқаролари ҳамда Украинада доимий яшаб келган фуқаролиги бўлмаган шахслар мазкур талабдан озод этилади.

 

Россия қонунчилигига кўра, оғир ёки бартараф этилмаган судланганлик ҳолати, шунингдек, жиноий жавобгарликка тортилганлик фуқаролик олиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Россия ҳукумати фуқаролик олиш учун ундириладиган давлат божини ҳам оширишни режалаштирмоқда. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, бож миқдори амалдаги 4 200 рублдан 50 минг рублгача оширилиши мумкин.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.