Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Ли Сзячао билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигини, шу жумладан, Гонконг билан ҳудудлараро алмашинувлар ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш орқали янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ли Сзячао билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Хитой Халқ Республикаси Сянган (Гонконг) махсус маъмурий ҳудуди Администрацияси раҳбари Ли Сзячао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мулоқот аввалида Ли Сзячао давлат раҳбарига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

 

Учрашувда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигини, шу жумладан, Гонконг билан ҳудудлараро алмашинувлар ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш орқали янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Суҳбат чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари мисли кўрилмаган даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Қайд этилишича, олий даражада эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда. Май ойида Пекин шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Циан шаҳрида учинчи Ҳудудлараро форум муваффақиятли ўтказилди, Гонконгда иқтисодий форум ва саноат кўргазмаси бўлиб ўтди, Ўзбекистон савдо уйи очилди.

 

Ўзбекистон ҳудудларининг Гонконг билан иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент шаҳрига Гонконг ишбилармон доиралари вакилларидан иборат катта делегация ташриф буюргани ушбу йўналишдаги шерикликни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

 

Савдо-иқтисодий ва молиявий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш, таълим, туризм ва ишбилармонлик алмашинувларини ривожлантириш ҳамда тўғридан-тўғри авиақатновлар ва фуқароларга консуллик хизматлари кўрсатишни йўлга қўйишни назарда тутувчи комплекс ҳамкорлик дастурини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

 

“Яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, биотехнологиялар, рақамли иқтисодиёт, финтех, инновацион стартаплар, сунъий интеллект ва бошқалар устувор соҳалар сифатида қайд этилди.

 

Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш, шунингдек, Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ҳамда яқин фурсатда Гонконг билан икки томонлама асосда визасиз тартибни жорий этиш юзасидан келишувга эришилди.

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.