Сиёсат

Санкт-Петербургда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ошгани қайд этилди.

Санкт-Петербургда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви бўлиб ўтди

 

Санкт-Петербург шаҳрига амалга оширилган амалий ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказди.

 

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 20 фоизга ошгани таъкидланди.

 

Учрашувда саноат, энергетика, металлургия, транспорт, кимё саноати ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқларида амалга оширилаётган йирик қўшма лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди. Савдо ҳажмларининг ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу кунларда Мариинский театрида Георг Фридрих Генделнинг “Тамерлано” операси премераси бўлиб ўтгани ҳамда Эрмитаж давлат музейида Ўзбекистон амалий санъати кўргазмаси очилгани таъкидланди.

 

Шунингдек, давлат раҳбарлари яқин истиқболдаги олий ва юқори даражадаги тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"