Ўзбекистон

Ҳиндистондаги меҳмонхона ёнғинида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Деҳлидаги ёнғинда 13 нафар хорижлик ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ чет эл фуқароси жароҳат олган.

Ҳиндистондаги меҳмонхона ёнғинида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

 

Ҳиндистон пойтахти Нъю-Деҳли шаҳрининг жанубий қисмида жойлашган меҳмонхонада юз берган йирик ёнғин оқибатида 21 киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда  ТАСС Ҳиндистонда элчихонасига таяниб хабар берди.

 

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 13 нафар хорижий фуқаро вафот этган. Улар орасида Мозамбик, Нигерия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Бангладеш, Либерия, Конго ва Ироқ фуқаролари бор.

 

Расмий маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 20 нафардан ортиқ хорижий фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг давлатлари элчихоналари билан ҳамкорликда зарур ёрдам кўрсатиш ишларини олиб бормоқда.

 

Вазирлик вакили маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда тиббиёт муассасалари билан биргаликда ҳужжатларни расмийлаштириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар давом этаётганини билдирган.

 

Ҳодиса 3 июн куни эрталаб содир бўлган. Қутқарув хизматлари томонидан 47 киши хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган. Ёнғин сабаблари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, меҳмонхона эгаси ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.

 

Аввалроқ Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси ушбу йирик ёнғинда қурбонлар ёки жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилган эди. Бироқ, кейинчалик Ҳиндистон томонидан янгиланган маълумотлар тақдим этилди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.