Ўзбекистон

Жиззахда ҳаракатланаётган юк машинаси ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Жиззахда ҳаракатланаётган юк машинаси ёниб кетди

 

Бугун, 6 июн куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилида ёнғин содир бўлди.

 

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса соат 06:39 да М-39 халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани “Хонимқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 1027-километрида қайд этилган. Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган юк автомобили техник носозлик ёки бошқа сабаблар оқибатида ёниб кетган.

 

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилиб, улар соат 07:10 да етиб борган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:48 да тўлиқ бартараф этилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида кондиционер ортилган юк машинаси ёниб кетгани хабар қилинган эди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.