Жиноят

Самарқандда 14 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

Судланувчидан марҳуманинг оиласига 140 миллион сўм моддий ва маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Самарқандда 14 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

Самарқанд шаҳрида 14 ёшли қизнинг ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда “Zamon” дастурида маълум қилинди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 10 февраль куни соат 14:15 атрофида Самарқанд шаҳридаги Темирйўлчилар маҳалласида содир бўлган. Вояга етмаган қиз укаси билан велосипед учиш учун маҳалла ички йўлига чиққан.

 

Қайд этилишича, қиз велосипед бошқарувини йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган автомобилга урилган ва қатнов қисмига йиқилган. Шундан сўнг шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси уни босиб кетган. Оқибатда қиз оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

 

Мазкур жиноят иши Самарқанд шаҳар жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилган. Суд тергови давомида 26 ёшли ҳайдовчи аввал ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят учун жавобгарликка тортилгани аниқланган.

 

Шунингдек, ҳодиса содир бўлган ҳудудда юк автомобиллари ҳаракати тақиқланган бўлишига қарамай, ҳайдовчи ушбу йўлдан фойдалангани маълум бўлган. Судда эълон қилинган хулосага кўра, ҳайдовчида транспорт воситасини тўхтатиб қолиш учун техник имконият мавжуд бўлган.

 

Суд ҳукмига биноан, ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми — транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиб, одам ўлимига сабаб бўлишда айбдор деб топилган.

 

Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил давомида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

 

Бундан ташқари, суд қарори билан судланувчидан жабрланувчи томон фойдасига 20 миллион сўм моддий ва 120 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.