Жиноят

Сурхондарёда 4 минг долларга ИЖҚКДга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

У юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони ишга жойламоқчи бўлган.

Сурхондарёда 4 минг долларга ИЖҚКДга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Сурхондарё вилоятида фуқарони Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, пул олган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИЖҚКД хабар берди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Л.нинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

 

Терговга қадар текширув материалларига кўра, у фуқаро С.Н.га юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали уни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Тезкор тадбир давомида Б.Л. келишилган пуллар ҳисобидан 48 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Таиланддан Ўзбекистон ва қўшни давлатларга наркотик олиб ўтган трансмиллий жиноий тармоқ фош этилди

Тезкор тадбирлар давомида жами 34,58 килограмм наркотик модда мусодара қилиниб, уларни қабул қилиб олиши ва қайта ишлаши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

custom img

Когонда Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди

Гумонланувчи юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони ишга юбормоқчи бўлган.

custom img

Хоразмда Россиядан шоколад кўринишида юборилган гиёҳванд модда аниқланди

Тошкентда ҳам контрабанда йўли билан олиб кирилган гашишни олаётган шахс ушланди.

custom img

Сохта my.gov.uz сайти орқали 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган жиноий гуруҳ ушланди

Улар сайтни сохталаштириб,  Instagram орқали “Компенсация расмийлаштириш маркази” номи остида ёлғон реклама тарқатган.

custom img

Теlegram'да наркошоп очган собиқ футболчи ушланди

У аввал ҳам шу турдаги жиноят учун судланган бўлишига қарамай, ноқонуний фаолиятини қайта йўлга қўйган.

custom img

Тошкент аэропортида икки аёл одам савдоси қурбони бўлишдан сақлаб қолинди

Улар Туркияда юқори даромадли иш топиш ваъдасига алданиб, Истанбулга йўл олганди.

custom img

Қаршида собиқ МФЙ раиси фуқаролар номига қарийб 200 млн сўмлик кредит расмийлаштиргани аниқланди

Собиқ раис ва унинг ўғли олти нафар фуқаронинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг имзоларини сохталаштирган ва онлайн савдо дўконларидан кредит эвазига маиший техника олган.

custom img

Тошкентда офисдан 880 млн сўм ўғирлаган шахс қўлга олинди

Ўғирланган пуллар унинг яшаш хонадонидан топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"