Ўзбекистон

Қаршидаги “заправка” портлашида 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса натижасида яна 5 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Қаршидаги “заправка” портлашида 6 киши ҳалок бўлди

 

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 5 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 8-июн куни соат 13:50 да Қарши туманининг “Чаман” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган МЧЖ шаклидаги газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

 

Хабар келиб тушгач, воқеа жойига 5 та қутқарув бўлинмаси жалб этилган. Қутқарувчилар соат 14:02 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:05 да қуршаб олиниб, соат 14:55 да тўлиқ бартараф этилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин оқибатида 4 та автомобил, жумладан 2 та Cоbalt ҳамда газ ташишга мўлжалланган 2 та махсус транспорт воситаси зарар кўрган. Шунингдек, 2 та ер ости ёқилғи сақлаш резервуари ҳам ёнган.

 

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда портлаш сабабларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Президенти топшириғига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган.

 

Комиссияга жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш, портлашнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, зарар кўламини аниқлаш ҳамда келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилган.

 

Айни пайтда ҳодиса содир бўлган ҳудуд тўлиқ назоратга олинган бўлиб, оқибатларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева қизлар таълими, аёллар тадбиркорлиги ва болалар хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни билдирди.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.