Ўзбекистон

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2 нафар инспектор тадбиркордан ноқонуний тарзда савдо дўконини ижарага олишда ёрдам бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тошкентда солиқ инспекцияси ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир давомида Юнусобод тумани Солиқ инспекциясида фаолият юритган 2 нафар инспектор ўзаро тил бириктирган ҳолда хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорга “Чилонзор буюм бозори комплекси” АЖдан 3 та савдо дўконини ижарага олишда ёрдам беришни ваъда қилгани аниқланган. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Улар, шунингдек, ўз танишлари орқали тадбиркорга тегишли МЧЖни очиқ савдо тендерида ғолиб бўлишини таъминлаш ҳамда дўконларни ижарага олиш бўйича шартномаларни расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ инспекторлари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ, Бектемир тумани солиқ инспекциясининг шўба бошлиғи маҳаллий тадбиркорга тегишли савдо дўконида харидорга савдо чеки берилмагани юзасидан кеиб тушган мурожаат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ҳамда ишни судга юбормаслик эвазига 4 миллион сўм пора талаб қилгани хабар қилинган эди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"