Жиноят

Ўзбекистонда терроризмни молиялаштиришда айбланиб, 8 киши қамалди

Улар юборган пуллар Фаластиндаги жабр кўрганларга эмас, Суриядаги террористик гуруҳлар эҳтиёжи учун сарфлангани аниқланган.

Ўзбекистонда терроризмни молиялаштиришда айбланиб, 8 киши қамалди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида терроризмни молиялаштириш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи, 1987–1998 йилларда туғилган 8 нафар фуқаро Сурияда фаолият юритувчи “Ғуроба катибаси” террористик ташкилотининг медиа-блогери, Қирғизистон фуқароси Абдулмуҳсин Усмонов таъсирига тушиб, унинг назоратидаги ҳисоб-рақамларга пул маблағлари ўтказиб келган.

 

Тергов материалларига кўра, “Саад Мухтор” тахаллуси билан танилган Абдулмуҳсин Усмонов “Телеграм” мессенжери орқали Фаластинда жабрланган мусулмонларга ёрдам кўрсатиш баҳонасида хайрия маблағларини йиққан. 

 

Бироқ тўпланган маблағлар Суриядаги террористик гуруҳлар эҳтиёжлари учун сарфлангани аниқланган.

 

Суд ҳукмига кўра, ушбу жиноятга алоқадор деб топилган 7 нафар шахс 3 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди. Яна бир нафар судланувчига эса 4 йил 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 

Жиноят Кодексининг 155-3-моддасига кўра, терроризмни молиялаштириш  15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.