Жаҳон

Биз Эронга қарши ёлғиз қолишимиз мумкин — Нетаняху

Исроил Бош вазири Эрон билан эҳтимолий урушда АҚШ ёрдами бўлмаслиги мумкинлигини тан олди.

Биз Эронга қарши ёлғиз қолишимиз мумкин — Нетаняху

 

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху мамлакат Эрон билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликда АҚШ кўмагисиз ҳаракат қилишига тўғри келиши эҳтимолини истисно этмади. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Нетаняху ушбу масалани хавфсизлик кабинети йиғилишида кўтарган. Унинг таъкидлашича, Исроил барча эҳтимолий ссенарийларга тайёр бўлиши керак.

 

“Барча оқибатларга қарамай, зарурат туғилса, Америка кўмагисиз ҳам зарба беришимизга тўғри келиши мумкин. Биз бундай вазиятни истамаймиз, бироқ бунга қодир эканлигимизни биламиз”, — деган Нетаняху.

 

Нашрлар ёзишича, Исроилда Доналд Трампнинг Эрон билан дипломатик келишувга эришиш истаги сабаб хавотир кучаймоқда. Хусусан, яқинда Эрон томонидан амалга оширилган ракета ҳужумидан сўнг Трамп Нетаняху билан телефон орқали мулоқот қилган ва Исроилни вазминликка чақирган.

 

The Jerusalem Post маълумотига кўра, Исроил дастлаб Эрон ҳудудидаги бир қатор нишонларга кенг кўламли ҳарбий зарба беришни режалаштирган. Режада ўнлаб жанговар самолётларни жалб қилиш ва турли стратегик обектларга ҳужум уюштириш кўзда тутилган эди.

 

Бироқ АҚШ президенти Теҳрон билан дипломатик келишув имкониятлари сақланиб қолаётганини билдирганидан сўнг, мазкур режа қайта кўриб чиқилган. Натижада Исроил томонидан радар тизимлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, қурол ишлаб чиқариш корхоналари ва айрим саноат обектларига чекланган зарбалар берилган.

 

Хабарларга кўра, Исроил ҳарбий-сиёсий раҳбарияти АҚШ ва Эрон ўртасида янги келишув имзоланиши эҳтимолига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Исроил Мудофаа кучлари Бош штаби бошлиғи Эял Замир ҳукумат йиғилишида Теҳрон билан тузилиши мумкин бўлган деярли ҳар қандай келишувни мамлакат манфаатларига мос келмайдиган келишув сифатида баҳолаган.

 

Шунингдек, i24News нашрининг қайд этишича, Нетаняху Исроил Эрон билан қарама-қаршилик чуқурлашган тақдирда ўқ-дорилар тақчиллиги ва халқаро босимнинг кучайиши каби хавфларга ҳам дуч келиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти навбатдаги ҳужумлар содир бўлса, Вашингтон Тел-Авивни қўллаб-қувватлаш масаласини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини маълум қилган эди.

custom img

Украинада уруш қурбонлари сони кескин ошди

БМТ маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ошган.

custom img

Эрон Киевга зарба бериши мумкин — ОАВ

Тахминлар Эрон ТИВ раҳбарининг Каспий денгизидаги Эрон кемасига қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирганидан сўнг пайдо бўлди.

custom img

АҚШнинг Сиетл штатида отишма содир бўлди, икки киши вафот этди

Жароҳатланганлардан тўрт нафари шифохонага ётқизилган, улардан бирининг аҳволи оғир экани маълум қилинди.

custom img

Россия меҳнат мигрантлари учун янги талабларни жорий этди

Янги қонунга кўра, мигрантлар ўзлари ва қарамоғидаги оила аъзоларини яшаш минимумидан кам бўлмаган даромад билан таъминлаши шарт бўлади.

custom img

Ислоҳотлар бўлмаса, 25 йилдан кейин Европа Иттифоқи йўқ бўлади — Орбан

Венгрия собиқ Бош вазири Европа Иттифоқи ҳозирги ҳолатда ўзини ислоҳ қила олмаётганини айтиб, унинг келажагига шубҳа билдирди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"