Жиноят

Самарқанд ва Наманганда профилактика инспекторлари пора билан ушланди

Бир инспектор собиқ ИИБ ходимини ишга тиклашни ваъда қилган, бошқа бири эса фуқарога нисбатан аризани кўриб чиқмаган ва ноқонуний фаолиятига кўмаклашмоқчи бўлган.

Самарқанд ва Наманганда профилактика инспекторлари пора билан ушланди

Самарқанд ва Наманганда икки профилактика инспектори коррупцияда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспектори мансабдор танишлари орқали собиқ ички ишлар органи ходимини тизимга қайта ишга тиклашда ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Яна бир ҳолатда Наманган вилоятининг Чуст тумани ИИБ профилактика инспектори 1994 йилда туғилган фуқарога нисбатан келиб тушган аризани кўриб чиқмасдан қолдирганини рўкач қилиб, ундан 2 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган. У жорий йил февраль ойида ушбу маблағнинг 700 долларини олган.

 

Тергов маълумотларига кўра, инспектор ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, фуқародан қолган 1300 долларни ҳамда келгусида уни Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегараси орқали чорва молларини ноқонуний олиб ўтишда қўллаб-қувватлаш эвазига яна 2 минг доллар талаб қилган. Шу тариқа у жами 3300 АҚШ доллари олишни кўзлаган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда профилактика инспектори сўралган пул маблағларини олаётган вақтида ушланди.

 

Мазкур ҳолат бўйича унга нисбатан Жиноят кодексининг 165 ва 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Давлат рақамини яшириб ҳаракатланган "Матиз" ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди

ЙҲХХ "Матиз" ҳайдовчиси ва ЙПХ ходими ўртасидаги тортишув юзасидан изоҳ берди.

custom img

“Ҳудудий электр тармоқлари” Андижон филиалининг 12 нафар ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Филиалда электр ҳисоблагичлари билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланиб, ходимларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

custom img

Жиззахда 100 минг сўм пора олган ППХ инспекторига 20,6 млн сўм жарима тайинланди

У икки йил муддатга ИИОда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

custom img

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилиб, 300 доллар талаб қилган йигит ушланди

У қизнинг шахсий фото ва видеоларини интернетда тарқатиш билан таҳдид қилиб, ундан пул ундиришга уринган.

custom img

Канада ва Кореяга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Гумонланувчилар ишга ва ўқишга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан минглаб АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

custom img

Афғонистондан дрон ёрдамида наркотик модда олиб ўтишга уриниш тўхтатилди

Тезкор тадбир давомида 2 килограмм 32 грамм опий мусодара қилинди.

custom img

Тошкентда Ҳиндистондан почта орқали юборилган кучли таъсир қилувчи дорилар тўхтатиб қолинди

Жўнатма ичида таркибида жами 1,8 килограмм “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6 минг дона капсула борлиги аниқланди.

custom img

Қашқадарёда 201 кг каннабис, Тошкентда қарийб 2 кг гашиш мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"