Жаҳон

ЖЧ-2026 очилиш кунида мухлис вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, мухлиснинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган бўлиши мумкин.

ЖЧ-2026 очилиш кунида мухлис вафот этди

 

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини олдидан Мехикодаги афсонавий Azteca стадиони яқинида мухлис вафот этди.

 

Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, мухлис ўзини ёмон ҳис қилганидан сўнг воқеа жойига тиббиёт ходимлари жалб этилган. Шифокорлар томонидан юрак-ўпка реанимацияси муолажалари амалга оширилган бўлса-да, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

 

Дастлабки маълумотларда вафот этган шахснинг ёши ва ҳодиса жойи бўйича турли тафсилотлар келтирилмоқда. Айрим манбаларда у 40 ёшли мухлис экани, бошқа хабарларда эса Германия фуқароси бўлган 81 ёшли эркак экани маълум қилинган. 

 

Маълум қилинишича, мухлиснинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳозирда тегишли хизматлар томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда. Турнир тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ташкил этилмоқда.

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"