Жаҳон

Али Хоманаий 9 июл куни Машҳадда дафн этилади

4–9 июл кунлари Теҳрон, Қум ва Машҳадда Хоманаий билан видолашув маросимлари ўтказилади.

Али Хоманаий 9 июл куни Машҳадда дафн этилади

 

Эрон давлат оммавий ахборот воситалари мамлакат собиқ олий раҳбари Али Хоманаийнинг дафн маросими ва видолашув тадбирлари ўтказиладиган саналар ҳамда жойлар бўйича расмий маълумотларни эълон қилди деб хабар беради Reuters.

 

Унга кўра, видолашув маросимлари 4–5 июл кунлари Теҳрон шаҳрида, Имом Хомейни номидаги масжидда бошланади. Бу босқичда марҳум билан расмий хайрлашув тадбирлари ўтказилади.

 

Кейинги маросим 7 июл куни Қум шаҳрида ташкил этилади. Ушбу босқичда ҳам кенг жамоатчилик ва расмийлар иштирокида видолашув тадбирлари давом эттирилади.

 

Якуний дафн маросими эса 9 июл куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади. Марҳумнинг жасади Машҳаддаги Имом Ризо зиёратгоҳида дафн этилиши режалаштирилган.

 

Расмий маълумотларда таъкидланишича, маросимлар кетма-кетлиги 4–9 июл кунлари оралиғида учта шаҳарда ўтказилади ҳамда ҳар бир босқич белгиланган тартибда ташкил этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Али Хоманаий 2026 йил 28 феврал куни Теҳронга уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган эди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатдаги хавфсизлик вазияти ҳамда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар сабаб видолашув маросимлари ўтказилмаган. Эрон расмийлари маросимларни ташкил этиш учун зарур инфратузилма ва хавфсизлик чораларини тайёрлаш мақсадида тадбирларни кейинга қолдирган эди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"