Жиноят

Фарғонада талабанинг ўлимига сабаб бўлган мотоцикл ҳайдовчисига ҳукм ўқилди

Ҳайдовчи қизил чироқда тўхтамасдан, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Фарғонада талабанинг ўлимига сабаб бўлган мотоцикл ҳайдовчисига ҳукм ўқилди

Фарғона шаҳрида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмай пиёдани уриб юборган мотоцикл ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Фарғона шаҳри “Жўйдам” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Фарғона кўчасида соат 19:30 атрофида содир бўлган. 

 

29 ёшли ҳайдовчи тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, давлат рақам белгиси ва техник паспорти бўлмаган мотоциклни бошқариб кетаётганда светофорнинг қизил чироғига амал қилмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

 

Ҳодиса оқибатида пиёда олган тан жароҳатларидан вафот этган. Марҳум Риштон туманида туғилган бўлиб, Фарғона шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олаётган талаба бўлган.

 

Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд жараёнида айбланувчи мотоциклни тўрт ой давомида ҳужжатларсиз бошқариб келганини тан олган. Шунингдек, у йўл-транспорт ҳодисаси вақтида ўзи ҳам тан жароҳати олгани сабабли воқеа тафсилотларини эслай олмаслигини билдирган.

 

Суд ҳукмига кўра, айбланувчи 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари, ундан жабрланувчининг қонуний вакили фойдасига 44 миллион сўм моддий ва 100 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

custom img

Фарғонадаги қотиллик: бувисини ўлдирган йигит 17 йилга қамалди

У жиноят ишларини яшириш учун бувисининг уйига ўт қўйган.

custom img

Чироқчида мактаб директори қўшимча дарс соатлари эвазига пора олгани учун 2 йилга қамалди

Ўқитувчи директорга 50 доллар бергач, ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Тезкор тадбирда директор қўлга олинган.

custom img

Бухорода талаба қизга шаҳвоний шилқимлик қилган тютор қамалди

Талаба қиз судда улар ўртасида аввал ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаганини айтиб, тюторга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"