Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Пашинянни парламент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Сайлов натижалари Пашинян олиб бораётган сиёсатга ишонч ифодаси сифатида баҳоланди.

Шавкат Мирзиёев Пашинянни парламент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

 

Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни парламент сайловларида унинг бошчилигидаги “Фуқаролик шартномаси” партияси эришган ғалаба муносабати билан самимий табриклади.

 

Табрикномада ушбу натижа арман халқининг Бош вазир Пашинян томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатга, жумладан Жанубий Кавказда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларга бўлган ишончининг ифодаси экани таъкидланган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга ишонч билдирган.

 

Табрикда Никол Пашинянга мустаҳкам соғлиқ, давлат фаолиятида муваффақиятлар, Арманистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаклари билдирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Арманистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари Никол Пашинян бошчилигидаги “Фуқаролик шартномаси” партияси 50,07 фоиз овоз билан ғолиб бўлган эди.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.