Жаҳон

Ҳормуз бўғозидан ўтиш 60 кун давомида бепул бўлади

60 кунлик муддатдан сўнг Теҳрон навигация ва хавфсизлик хизматлари учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда.

Ҳормуз бўғозидан ўтиш 60 кун давомида бепул бўлади

 

Эрон АҚШ билан давом этаётган музокаралар доирасида Ҳормуз бўғозидан ўтувчи кемалар учун 60 кунлик имтиёзли тартиб жорий этишга рози бўлди. Бу давр мобайнида Теҳрон бўғоз орқали хавфсиз транзит хизматлари учун тўлов ундирмайди.

 

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги музокаралар жараёнидан хабардор манбага таяниб маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Эрон ва АҚШ ўртасида ишлаб чиқилган ўзаро англашув меморандуми якуний таҳририда қатор муҳим ўзгартиришлар киритилган. Ҳужжатда Эрон ва Уммоннинг Ҳормуз бўғозидаги денгиз қатнови келажагини белгилашдаги ўрни алоҳида қайд этилган.

 

Шунингдек, бўғоз орқали ҳаракатланувчи кемалардан хавфсизлик, навигация ва бошқа хизматлар учун тўлов ундириш ҳуқуқи Эрон томони учун тан олингани айтилмоқда.

 

Манбага кўра, кемалар учун бепул транзит режими фақат 60 кун амал қилади. Ушбу муддат якунлангач, Эрон бўғоздан фойдаланаётган тижорат кемаларига кўрсатиладиган хавфсизлик, навигация, экологик ва суғурта хизматлари учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ ва Эрон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"