Жиноят

Сурхондарёда қарийб 38 кг гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Ушбу гиёҳвандлик воситалари Афғонистондан олиб кирилган. 2 нафар гумонланувчи ўзидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланган.

Сурхондарёда қарийб 38 кг гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Афғонистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб кирилган 37,6 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Афғонистондан 25 кг 444 грамм опий ва 11 кг 86 грамм гашиш олиб кирилгани аниқланган. Гиёҳвандлик воситаларини назорат остида Самарқанд шаҳрига етказиш жараёнида уларни қабул қилиб олаётган икки нафар маҳаллий ва икки нафар хорижлик фуқаро қўлга олинган.

 

Шунингдек, ДХХ, Чегара қўшинлари, ички ишлар ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тадбирда Термиз халқаро савдо марказида 1 кг 76 грамм опийни 5 минг АҚШ долларига сотишга уринган икки нафар Афғонистон фуқароси ушланган.

 

Тергов давомида улар гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистонга яширин олиб киришда ўз таналаридан “жонли контейнер” сифатида фойдалангани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"