Жаҳон

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

 

Россияда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб мактабларда араб тилини ўқитиш дастури жорий этилади. Бу ҳақда Россия таълим вазири Сергей Кравтсов Москва вилоятидаги Примаков номидаги гимназияда жойлашган Шайха Фотима бинт Муборак таълим марказига бағишланган йиғилишда маълум қилган.

 

Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, араб тилини ўқитиш бўйича дастур тасдиқланган бўлиб, у 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.

 

Йиғилишда Бирлашган Араб Амирликлари таълим вазири Сара бинт Юсеф ал-Амири ҳамда БААнинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Аҳмад Алжабер иштирок этган. Томонлар икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва Шайха Фотима бинт Муборак таълим маркази фаолиятини муҳокама қилган.

 

Сергей Кравтсовнинг таъкидлашича, Россияда уч йилдан буён араб тили бўйича олимпиада ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, марказ фаолияти доирасида рус халқ эртаклари, Россия ҳақидаги китоблар ва рус адибларининг асарлари араб тилига таржима қилинган ҳамда БААга тақдим этилган.

 

Россия Таълим вазирлиги қайд этишича, мазкур ташаббус икки мамлакат ўртасидаги таълим ҳамкорлигини кенгайтириш, рус ва араб тилларини ривожлантириш ҳамда маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.

Россияда ўлат хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

Россияда ўлат хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШ элчихонаси Россиядаги америкаликлар учун соғлиқ бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Ҳарбий ёшдаги эркаклар учун хорижга чиқиш чекланганига қарамай, Украинани тарк этаётганлар сони ортмоқда.