Жиноят

18 ёшли қизни алдаб, Туркияга жўнатаётган жиноий гуруҳ ушланди

Улар қизларни юқори даромадли иш ваъдаси билан алдаб, хорижга жўнатиш билан шуғулланган.

18 ёшли қизни алдаб, Туркияга жўнатаётган жиноий гуруҳ ушланди

Фарғона вилоятида одам савдоси билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ИИБнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси одам савдосига қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 18 ёшли қизни хорижга жўнатишга уринган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, аввал Қува туманида яшаган, ҳозирда Туркиянинг Денизли шаҳрида истиқомат қилаётган аёл ҳамда унинг Фарғона шаҳрида яшовчи шериги олдиндан тил бириктириб, қизларни хорижга жўнатиш билан шуғулланиб келган.

 

Улар Фарғона шаҳрида яшовчи 2008 йилда туғилган қизни Туркияда юқори даромадли иш ваъдаси билан алдаб, хорижга олиб чиқишга уринган. Қиз таклифга рози бўлган, бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ушбу режага барҳам берилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни хорижда юқори даромад ваъда қилувчи шубҳали таклифларга ишонмасликка чақирди.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"