Ўзбекистон

Ўзбекистонда 464 та “заправка” фаолияти вақтинча тўхтатилди

6 мингдан ортиқ ёнилғи ва газ тўлдириш объектлари текширилиб, минглаб камчиликлар бартараф этилди.

Ўзбекистонда 464 та “заправка” фаолияти вақтинча тўхтатилди

 

Ўзбекистонда ёнилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик талабларига риоя этилиши ҳолати бўйича ўтказилган кенг қамровли хатлов якунида 464 та шохобча фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда 22 июндан кучга кирган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида маълум қилинди.

 

Қарорга кўра, республика бўйлаб фаолият юритаётган 6 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотлари қуйиш шохобчалари ҳамда газ баллонларига суюлтирилган газ тўлдириш станция ва пунктлари текширувдан ўтказилган. Хатлов давомида авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, инсонлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши ҳолати ўрганилган.

 

Текширувлар натижасида жами 46 минг 737 та қоидабузарлик ва камчилик аниқланган. Шундан 2 218 таси қурилиш, 7 949 таси ёнғин хавфсизлиги, 25 341 таси саноат ва техника хавфсизлиги, 3 354 таси техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда 7 875 таси технологик жараёнларга оид камчиликларни ташкил этган.

 

Хатлов жараёнида 7 минг 166 та камчилик жойида бартараф этилган бўлса, хавфсизлик талабларига жавоб бермаган 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги ёнилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хизмат муддати тугаган ёки ишлаб чиқарилган санаси номаълум бўлган, ортиқча босим остида ишловчи ускуналардан фойдаланиш 2030 йил 1 январгача чекланади.

 

Бундан ташқари, 2026 йил центабрига қадар инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи, ёнғин ва саноат хавфсизлиги ҳамда шаҳарсозлик меъёрларига жавоб бермайдиган объектлар реестри шакллантирилиб, уларни босқичма-босқич хавфсиз ҳудудларга кўчириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"