Жаҳон

Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири 25 йилга қамалди

Вазир давлат тўнтаришини уюштиришда муҳим роль ўйнаганликда айбдор деб топилган.

Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири 25 йилга қамалди

 

Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири Пак Сон Же давлат тўнтаришига уринишда иштирок этгани учун 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.

 

Суд қарорига кўра, у 2024 йил 3 декабрда ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниш билан боғлиқ воқеаларда иштирок этган ва исён деб таснифланган ҳаракатларни тайёрлаш ҳамда амалга оширишда муҳим роль ўйнаган.

 

Шунингдек, собиқ вазир мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда ҳам айбдор деб топилган.

 

Прокуратура томонидан унга нисбатан 20 йил қамоқ жазоси сўралган бўлсада, суд 25 йил муддатни белгилаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь воқеалари билан боғлиқ иш доирасида Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл ҳам айбланиб, кейинчалик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

 

3 декабрь куни эълон қилинган ҳарбий ҳолат фармони Миллий Ассамблея томонидан бекор қилинганидан сўнг воқеалар кескин сиёсий инқирозга сабаб бўлган. 2025 йил 4 апрелда Конституциявий суд импичментни тасдиқлаган.

 

Муддатидан олдинги сайловларда эса мухолифатдаги Демократик партия номзоди Ли Чже Мён ғалаба қозониб, 2025 йил 4 июндан давлат раҳбари лавозимини эгаллаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.