Ўзбекистон

Ёмғирда хизмат қилаётган ЙПХ ходимига соябон берган ҳайдовчи рағбатлантирилди

Ҳайдовчи ЙПХ ходимига кўрсатган ёрдами ортида шахсий манфаат бўлмаганини билдирган.

Ёмғирда хизмат қилаётган ЙПХ ходимига соябон берган ҳайдовчи рағбатлантирилди

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёмғирли об-ҳаво шароитида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ходимига ҳайдовчилардан бири томонидан соябон олиб бориб берилгани акс этган видео тарқалган эди.

 

Мазкур ҳолатга бефарқ бўлмаган, хизмат вазифасини бажараётган ходимга инсонийлик нуқтаи назаридан ёрдам кўрсатган фуқаро Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан рағбатлантирилди. Бу ҳақда ЙҲХХ Ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошов маълум қилди.

 

Тақдирлаш маросимида ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимини танимаслигини, ўртада ҳеч қандай қоидабузарлик ёки манфаатдорлик бўлмаганини таъкидлаган.

 

“Шунчаки инсонийлик нуқтаи назаридан ёрдам бермоқчи бўлдим. Биз ички ишлар органлари ходимларининг меҳнатини қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Ҳар ким ҳам бу масъулиятли касб эгаси бўла олмайди. Яхшиям, сизлар борсизлар. Ҳамиша юзингиз ёруғ бўлсин”, — деган ҳайдовчи.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан фуқарога эсдалик совғаси сифатида соябон топширилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.