Ўзбекистон

"Бунёдкор" стадионида катта тартибсизлик юз берди: жабрланганлар бор

Ўзбекистон-Португалия ўйинини кўргани борганлар кўрсатмаларга риоя қилмай, стадионга киришга уринган ва катта тирбандлик юзага келган.

"Бунёдкор" стадионида катта тартибсизлик юз берди: жабрланганлар бор

Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони яқинида Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашуви трансляцияси вақтида юзага келган тиқилинч оқибатида одамлар жабрлангани аниқланган. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди. 

 

Тармоқларда тарқалган видеоларда стадион ҳудудига киришга уринаётган фуқаролар, айримларнинг тўсиқлардан ошиб ўтаётгани ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ва Миллий гвардия ходимларининг оломонни назорат қилишга уринаётгани акс этган. 

 

Тошкент шаҳри ИИББ маълумотига кўра, 23 июнь куни “Бунёдкор” стадиони фан-зонасида ўйинни томоша қилиш учун ажратилган барча ўринлар тўлиб бўлган. 

 

Шу сабабли соат тахминан 21:00 да стадионга кириш вақтинча тўхтатилган ва ташриф буюрган фуқароларга бошқа туманлардаги фан-зоналарга бориш тавсия этилган. 

 

Билдирилишича, фуқароларнинг бир қисми ушбу қарордан норози бўлиб, белгиланган тартибни бузган ҳолда стадион ҳудудига киришга уринган. ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан жамоат тартиби тикланган, тартибни бузишга уринган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга расмий огоҳлантириш берилган. 

 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳодисадан сўнг жабрланганлар тиббиёт муассасасига олиб келинганини нашрга тасдиқлаган. Бироқ уларнинг сони ва жароҳатларининг оғирлик даражаси ҳақида маълумот берилмаган. 

 

Тошкент шаҳри ИИББ ҳам ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлигини маълум қилиб, уларнинг сони ва аҳволи юзасидан маълумот олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишни тавсия этган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.