Жиноят

Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Фуқаролардан минглаб доллар ундирган бир неча шахсларнинг ноқонуний фаолияти фош этилди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилган текширувларда фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан катта миқдорда пул ундирган бир қатор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

 

Аниқланишича, Тошкент вилоятида фуқаро Т.Т. 12 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган ҳамда 38 минг АҚШ долларини қўлга киритган. Тергов материалларига кўра, ушбу маблағлар аввал Миграция агентлигида ишлаган, фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ жиноятлар учун судланган А.А.га берилган.

 

Марғилонда ўтказилган текширувда эса муқаддам судланган фуқаро И.Р. икки нафар фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан жами 3,5 минг АҚШ долларини олгани аниқланган. Мазкур маблағнинг 3 миллион сўми жабрланувчиларга қайтарилган.

 

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида фуқаролар И.Х. ва А.К. Миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали бир фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, ундан 2 минг АҚШ доллари ва 36 миллион сўм олганликда гумон қилинмоқда.

 

Хонобод шаҳрида муқаддам фирибгарлик учун судланган А.А. уч нафар фуқарога Корея визасини олиб беришни ваъда қилиб, 2,5 минг АҚШ доллари ва 11 миллион сўмни қўлга киритгани аниқланган. Тергов давомида ушбу маблағнинг 1 минг АҚШ доллари қайтарилган.

 

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида муқаддам судланган фуқаро Ю.Л. бир фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 11 минг АҚШ доллари эвазига келишган ва шундан 2,3 минг АҚШ долларини олган.

 

Хоразм вилоятининг Боғот туманида эса фуқаро Х.К. Кореяда ишлаш учун топшириладиган имтиҳондан ижобий натижа билан ўтказиб беришни ваъда қилиб, 3,5 минг АҚШ долларидан 1 минг АҚШ долларини олгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"